Бугун, 29 сентябрь куни Исландиянинг Icelandair ва Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияларининг икки йўловчи самолёти Хитроу аэропортининг учиш-қўниш йўлагида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Айни дамда фавқулодда хизматлар Хитроу аэропортида содир бўлган воқеани тергов қилаётгани маълум. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Нашр муҳаррири Ден Саббаҳ "Korean Air" авиакомпаниясининг Сеулга учаётган йўловчилари орасида бўлган ва воқеани суратга олган.


