Ўзбекистон

Лутфихоним Саримсоқованинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Кеча актрисса таваллудининг 130 йиллигига бағишланган.

Лутфихоним Саримсоқованинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўзбек театри ва киносининг йирик вакили, Ўзбекистон халқ артисти Лутфихоним Саримсоқованинг таваллудининг 130 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, театршунос олима, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Марфуа Ҳамидова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, машҳур кинорежиссёр Қамара Камалова, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Каримова, таниқли олимлар, санъат ва кино арбоблари, профессорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Кечада Лутфихоним Саримсоқованинг бой ижодий мероси, ҳаёти ва санъатдаги ўрни ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилди. Шунингдек, “ART Hause Hamsa” театр студияси томонидан актрисанинг ҳаёти ва даврини акс эттирувчи куй-қўшиқ ва рақслар жонли ижрода тақдим қилинди.

 

Лутфихоним Саримсоқова — лирика ва эпик образларни, меҳрибон оналар, қаҳрамон ва салбий қаҳрамонларни бетакрор ифода эта олган, халқ юрагида ўчмас из қолдирган санъаткор сифатида ёдда қолган.

 

Унинг "Қасам", “Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан” каби фильмлардаги роллари, “Аршин мол алин”, “Фарҳод ва Ширин”, “Маликаи Турандот” каби саҳна асарларидаги образлари бугунги кунда ҳам томошабинлар ёдидан чиқмаган.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"