Жаҳон

Макрон истеъфога кетмаслигини маълум қилди

“Буни 2027 йилгача кутишимиз керак”,  - деди у.

Макрон истеъфога кетмаслигини маълум қилди

 

Herault департаментида намойишчилар томонидан тўхтатилган Франция президенти Эммануел Макрон истеъфога чиқиш нияти йўқлигини айтди.

 

Президентнинг ташрифи чоғида намойишчилар ҳамма жойда “Макрон истеъфога чиқ!” деб ҳайқирди. Улар  “демократик президент” деган умидда унга овоз берганидан афсусда эканликларини билдирган.

 

"Мен демократия тарафдориман, шунинг учун сайловларда иштирок этдим. Лекин мен истеъфога чиқмайман. Сизни ишонтириб айтаманки, бундай бўлмайди. 2027 йилгача кутишимиз керак”, - деди президент.

 

Ташрифи давомида тўпланган намойишчиларга қарши полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлди. Намойишчилар унга тухум ва картошка отиш билан жавоб беришган.

 

Франция Конституциявий кенгаши пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасининг асосий моддасини маъқуллади, унда 2030 йилгача мамлакатда пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга босқичма-босқич ошириш назарда тутилган. Шанба куни кечқурун Макрон қонунни имзолади, ҳужжат расмий журналда чоп этилди.

 

custom img

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

АҚШ олимлари сунъий интеллект ёрдамида табиатда мавжуд бўлмаган 16 та янги вирусни яратишга муваффақ бўлди.

custom img

Трамп АҚШда “туғилиш туризми”га чек қўйди

АҚШ президенти мамлакатга фарзанд туғиш мақсадида келиб, бола орқали фуқаролик олиш амалиётини тақиқловчи фармонни имзолади.

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"