1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Малида аёл блогер қатл этилди

TikTok блогери Мариам Сиссе ўзларини “жиҳодчилар” деб атаган гуруҳ томонидан ўлдирилган.

Малида аёл блогер қатл этилди

Мали шимолида ижтимоий тармоқдаги фаолияти туфайли ёш аёл шафқатсизларча қатл этилди.

 

SCMP’га таяниб хабар берилишича, Тонка шаҳрида TikTok'да 90 000 дан ортиқ обуначиси бўлган Мариам Сиссе ўзларини “жиҳодчилар” деб атаган гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган ва қатл этилган.

 

Ўлдирилган блогернинг оиласи ва маҳаллий ҳокимият вакиллари воқеанинг ростлигини тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, Мариам Сиссе ўз ҳудудида содир бўлаётган воқеаларни тасвирга олиб, видеоларни ижтимоий тармоқларда баҳам кўрган.

 

Шунингдек, унинг TikTok постлари орқали “Мали армиясига маълумот узатишда” айблангани сабабли қатл этилгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса мамлакатда блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаолиятининг хавфсизлиги масаласини яна бир бор жиддий кўрсатмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика