“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференсия доирасида учрашув бўлиб ўтди
2021 йил 15 июл куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференсия доирасида «С5+1» мулоқот шаклининг учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувда «С5+1» шакли доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари борасида фикр алмашилди.







