1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Маск Twitter’ни деб Tesla’дан воз кечмоқда

У яна Tesla акцияларини сотди.

Маск Twitter’ни деб Tesla’дан воз кечмоқда



Америкалик бизнесмен Илон Маск яна Tesla акцияларининг бир қисмини умумий қиймати қарийб 4 миллиард долларга сотди. Бу ҳақда  “The Wall Street Journal” хабар берди.


Қайд этилишича, Маск  Twitter’ни сотиб олганидан кейин бир ҳафта ўтгач, Tesla’нинг 3,95 миллиард долларлик 19,5 миллион дона акциясини сотган. Инвесторларнинг айтишича, у Twitter’ни сотиб олганидан кейин электромобил бизнесига етарлича эътибор бермаяпти. 


Аввалроқ Илон Маскнинг бойлиги Tesla акциялари қийматининг пасайиши туфайли 200 миллиард доллардан камайгани хабар қилинганди. У Twitter’ни сотиб олишини эълон қилганидан бери 70 миллиард доллар йўқотган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика