1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Маск яна Украина бўйича таклиф билдирди

Бу сафар у ҳамкасби билан фикр алмашди.

Маск яна Украина бўйича таклиф билдирди

 

SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter'да Украинадаги можарони тўхтатишнинг яна бир имконини айтди.

 

У бунинг учун АҚШ Киевни энди Қримни қайтариб бўлмаслигига кўндириши кераклиги ҳақида ёзган одамга жавоб қайтариб, "энг кўп ҳолларда муроса энг тўғри ечим" эканини айтди.

 

Юқоридаги таклиф муаллифи эса тадбиркор ва инвестор Дэвид Оливер Сакс. У Қрим бўйича муросадан ташқари яна 2 ечим борлигини ёзди. Булар: "доимий уруш" ва "ядро уруши".

 

Бунга жавобан Маск: "Жуда кўп ҳолларда муроса энг тўғри ечим бўлади, фақат масала бунгача қанча одам ҳалок бўлиши ва қанча йўқотишлар бўлишида", - деб ёзди.

 

Маск Украинадаги ҳолат бўйича фаол фикр билдириб келаётганлардан. Октябр ойи бошида тадбиркор Украина ва Россия ўртасидаги “тинчлик” бўйича ўзининг формуласини таклиф қилган. У баҳсли ҳудудларда БМТ назорати остида референдумлар ўтказиш, Қримдан воз кечиш ва нейтрал мақомни таклиф қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика