Жаҳон

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда.

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Нобел қўмитаси котиби 2026 йилда Нобел мукофотига Трамп номзоди ҳам борлигини маълум қилди. Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда. 

 

Кристиан Берг Харпвикеннинг маълум қилишича, 2026- йилги номзодларнинг 208 нафари жисмоний шахслар, 79 таси эса ташкилотлардир. Унинг айтишича, рўйхатда Трамп номзоди бор лекин у ҳали тасдиқланмаган.

 

Камбоджа, Исроил ва Покистон раҳбарлари Тинчлик мукофотига Трамп номзодини кўрсатган.

 

Мукофотга Трампдан ташқари Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная, Рим папаси Лео ва Суданнинг кўнгилли ёрдам гуруҳи бўлган "Фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўлимлари" каби номлар кўп тилга олинмоқда.

 

Шунингдек, Аляска сенатори Лиза Мурковски ва Дания парламентининг Гренландиядан сайланган аъзоси Аая Кемнитс ҳам номзодлар қаторида бўлиши мумкин. Норвегиялик қонун чиқарувчи Ларс Ҳалтбреккен уларнинг Арктика минтақасида тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматларини эътироф этган.

 

Эронлик совриндорнинг саломатлигидан хавотир

 

Харпвикен қўмита 2023-йилги мукофот совриндори, эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Муҳаммадийнинг соғлиғидан қаттиқ хавотирда эканини билдирди. Қамоқхонада юрак хуружини бошдан кечирган фаолнинг аҳволи ёмонлашмоқда, унинг яқинлари ҳаёти хавф остида эканини айтишмоқда.

 

"Биз халқаро босим кўчаётганини кўрмоқдамиз. Эрон расмийлари бунга эътибор қаратади ва уни тегишли тиббий ёрдам олиши учун озод қилади, деб умид қиламиз", — деди Харпвикен.

 

Жорий йилги Нобел Тинчлик мукофоти совриндори 9 октябрь куни эълон қилинади, тақдирлаш маросими эса 10 декабрда бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобел лауреати Мария Корина Machado ўз медалини Трампга Венесуэладаги сиёсий жараёнларга қўшган ҳиссаси учун рамзий совға сифатида топширганди.

 

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.