Жаҳон

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

 

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трампни 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС'га маълум қилган.

 

«Йўқ», дея қисқа жавоб берган Песков тегишли саволга изоҳ берар экан, Трампнинг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

 

Шу билан бирга, 29 апрель куни Путин ва Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Суҳбат давомида Россия президенти Ғалаба куни муносабати билан вақтинчалик сулҳ эълон қилишга тайёрлигини билдирган. Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, Трамп ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган.

 

Дмитрий Песков, шунингдек, Киевнинг Ғалаба кунигача сулҳ масаласига муносабати шарт эмаслигини ҳам қайд этган.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.