Жаҳон

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Мужтабо Хоманаий АҚШнинг Эрон билан қарама-қаршиликда шармандали мағлубиятга учраганини билдирди. Бу ҳақда Ал Арабийa хабар берди.

 

Мурожаат Эрон телевидениеси диктори томонидан ўқиб эшиттирилди ва Хоминаийнинг расмий сайтида эълон қилинди.

 

Баёнотда Хоманаий сўнгги икки ой ичида минтақада кузатилган кескинликларни тилга олиб, АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади. Унга кўра, эндиликда Форс кўрфази ва Ҳормуз бўғози атрофида “янги босқич” бошланмоқда.

 

Хоманаий март ойида олий раҳбар лавозимини эгаллаганидан бери жамоатчиликка чиқмаган. Унинг ушбу мурожаати Эронда нишонланадиган Форс кўрфази кунига тўғри келди.

 

Хоманаий мурожаатида: “Минтақадаги АҚШ ҳарбий базалари “ҳатто ўз хавфсизлигини таъминлаш салоҳиятига ҳам эга эмас, иттифоқчиларини ҳимоя қилиш у ёқда турсин,” — деди. 

 

Шунингдек, у Эроннинг Ҳормуз бўғози устидан жорий этган янги бошқарув тизимини минтақа учун “фаровонлик ва тараққиёт” омили сифатида баҳолади.

 

Хоманаий АҚШсиз Форс кўрфазида “ёрқин келажак”ни башорат қилар экан, минтақага ташқи аралашувларни кескин танқид қилди.

 

Аввалроқ Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ҳам АҚШнинг эҳтимолий денгиз блокадасини “муваффақиятсизликка маҳкум” деб атаган эди. 

 

Унинг фикрича, бундай чоралар минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ўрнига, аксинча кескинликни кучайтиради.

 

Шу билан бирга, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Шаҳрам Ирани яқин вақт ичида янги ишлаб чиқилган денгиз қуроллари жойлаштирилишини билдирган.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"