Жаҳон

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

Пентагон тақдим қилган бу рақамлар “ҳақиқатдан йироқ” экани айтилмоқда.

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига етказилган зарарларни тиклаш уруш харажатларини миллиардлаб долларга ошириши мумкин. Бу ҳақда CNN билан суҳбатлашган бир нечта манбалар маълум қилди.

 

Пентагон вакили Конгрессга тақдим этган дастлабки ҳисоб-китобга кўра, Эрон билан боғлиқ ҳарбий операциялар харажати 25 миллиард доллар деб баҳоланган. Бироқ манбаларга кўра, бу рақам АҚШ ҳарбий базаларига етган жиддий зарарларни тиклаш харажатларини ўз ичига олмайди ва реал сумма анча юқори бўлиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, урушнинг дастлабки босқичларида Эрон томонидан амалга оширилган зарбалар натижасида камида тўққизта АҚШ ҳарбий объектига зарар етган. Баҳрайн, Кувайт, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатардаги базалар шулар жумласидан.

 

Шунингдек, Яқин Шарқдаги бир қатор муҳим ҳарбий тизимлар, жумладан радар комплекслари ва техник инфратузилма ҳам ишдан чиққан. Айрим ҳолатларда THAAD ҳаво ҳужумига қарши тизимлари ва ҳарбий самолётлар ҳам зарар кўрган ёки йўқ қилинган.

 

Пентагон расмийси Жай Ҳарст Конгрессдаги чиқишида 25 миллиард долларлик харажатнинг асосий қисми ўқ-дорилар ва операцион эҳтиёжларга сарфланганини билдирган. Бироқ у хориждаги ҳарбий базаларни тиклаш бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳали йўқлигини тан олган.

 

АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳам зарарни қоплаш харажатлари ҳозирча аниқ бюджетга киритилмаганини, чунки тиклаш режалари ҳали ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

 

Демократ конгрессмен Ро Ханна эълон қилинган 25 миллиард долларлик рақамни “ҳақиқатга мос эмас” деб баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Конгрессга урушнинг илк кунларидаёқ миллиардлаб долларлик харажатлар юзага келгани ҳақида маълумот берилган. Аввалроқ The Atlantic нашри ҳам Пентагон мазкур уруш борасида Доналд Трампга хато ахборот етказаётганини, Жей Ди Венс эса қурол-яроғ захирасининг камайиб бораётганидан хавотирда эканини ёзганди.

 

Пентагоннинг ички ҳисоб-китобларига кўра, урушни давом эттириш учун қўшимча юз миллиардлаб доллар маблағ талаб қилиниши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги 2027 йил учун 1,5 триллион долларлик бюджет сўровини илгари сурган бўлиб, бу аввалги даврга нисбатан сезиларли ўсишни англатади.

 

Расмийлар таъкидлашича, айрим тиклаш харажатлари АҚШнинг иттифоқчи давлатлари томонидан ҳам қопланиши мумкин, бироқ якуний ҳисоб-китоб ҳали аниқланмаган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.