Хабарга кўра, Аргентина термасининг Эсейсадаги машғулот қароргоҳига Лионел Мессининг номи берилди. Месси ЖЧ-2022да жамоасини ғолибликка етаклай олди ва 1986 йил Диего Марадона давридан бери илк бор Аргентина термасига мундиал титулини келтирди.
Аввалроқ 35 ёшли ҳужумчи Панамага (2:0) қарши ўртоқлик ўйинида жарима зарбасидан гол уриб, бу борада тарихдаги энг яхшилар рўйхатида Диего Марадона ва Зикога етиб олганди. Ҳозирда уч футболчида 62 тадан гол бор.