135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?
Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

Англия Лига Кубоги 1/16 финалида амалдаги чемпион “Manchester City” сафарда илк учрашувини “Norwich City”га қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда “Manchester City”нинг ёш футболчилари ҳам ўзини кўрсатди. Жамоа сафида асосий таркибдаги илк учрашувини ўтказган Floyd Samba икки бор гол урган бўлса, Rayan Sherki, Allan ва Rayan MakAydu биттадан гол муаллифига айланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов эса баҳсни тўлиқ 90 дақиқа ўтказди ва марказий ҳимояда ҳаракат қилди.
Хусанов учрашув давомида 135 марта тўпга теккан. У амалга оширган 118 та узатманинг 112 таси аниқ чиққан. Бу эса 95 фоизлик аниқликни англатади.
Ўзбекистонлик футболчининг ўз ярим майдонидаги узатмалари эса 100 фоиз аниқлик билан амалга оширилган — 74 та узатманинг барчаси жамоадошига етиб борган. Рақиб ярим майдонида эса Хусанов 44 та узатманинг 38 тасини аниқ амалга оширган.
Шунингдек, ҳимоячи учрашув давомида рақиб ҳужумларини қайтаришда фаол иштирок этган.
Sofascore Абдуқодир Хусановнинг ўйинини 7,6 баллга баҳолади.
Шу тариқа, “Manchester City” Лига Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа кейинги босқичда “Brayton”ни қабул қилади.








