Миясига чип ўрнатилган бемор фикрлаш кучи билан пост ёзди
Илон Маск бу постни тарихий деб баҳоламоқда.

Миясига Neuralink чипи ўрнатилган бемор Нолан Арбо фикрлаш кучи билан биринчи марта ижтимоий тармоқда пост ёзди. Бу ҳақда Илон Маск X тармоғида хабар бермоқда.
“Neuralinkнинг Telepathy имплантидан фойдаланган ҳолда оддийгина фикрлаш воситасида тарихда биринчи бор пост қолдирилди”, деди Маск.
29 ёшли Нолан Арбо саккиз йил олдин бахтсиз ҳодисага учраган, шундан сунг елкасидан пастки қисми ҳеч нарсани сезмай қолган. Энди у ўз ноутбуки экранидаги шахмат тахтасидаги курсорни фикр кучи билан ҳаракатга келтира олади, доналарни қайта тартибга солади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Илон Маск Neuralink имплантининг одам миясига муваффақиятли имплантациясини эълон қилганди.







