Молдова парламенти депутати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича комиссия раиси ўринбосари Юрий Пасат ари чақиши оқибатида анафилактик шокдан вафот этди.
“Ўлим бугун эрталаб ари чақиши натижасида юзага келган анафилактик шок туфайли юз берди”, дейилади партиянинг Facebook ИЖтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаган постида.
Партияда Пасат ўз ишига фидойилик билан ёндашгани, ўзини меҳнатсевар ва ҳалол ҳамкасб сифатида исботлагани қайд этилган. Партия депутатнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.


