Москва биржаси ўзбек сўмида савдоларни йўлга қўяди
Янги валюталар қаторида арман драми ва Жанубий Африка рэнди ҳам бўлиши кутилмоқда.

Москва биржаси расмий сайти маълум қилишича, 27 июнь куни биржанинг валюта бозорида ўзбек сўмидаги савдолар бошланади.
Бу бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахслар савдо имкониятларини кенгайтиради. Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият субъектларига ҳам соҳада қулайликлар яратади.
Трейдерлар ва уларнинг мижозлари ўзбек сўми – Россия рубли (UZS/RUB) жуфтлиги учун спот ва своп воситаларидан фойдаланишлари мумкин.
Москва биржасида янги валюталар қаторида арман драми ва Жанубий Африка рэнди ҳам пайдо бўлади.







