Жаҳон

Бангладешда қизамиқдан 100 га яқин бола вафот этди

Қизамиқ белгилари аниқланган болалар сони 6,476 нафарга етган.

Бангладешда қизамиқдан 100 га яқин бола вафот этди

Бангладеш соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, охирги уч ҳафта ичида камида 98 нафар бола қизамиқ касаллиги оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Бангладеш Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болалар орасида қизамиқ белгилари аниқланганлар сони 6,476 нафарга етганини маълум қилган. Юқумли касалликларни назорат қилиш бўйича директор Ҳалимур Рашиднинг айтишича, бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан анча юқори.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, мамлакатда энг катта қизамиқ эпидемияси 2005 йилда қайд этилган бўлиб, унда 25,934 та ҳолат қайд қилинган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич сезиларли даражада камайган, аммо жорий йилда яна ошган. Рашид эпидемияни “вакцина етишмовчилиги ва бошқа омиллар” билан изоҳлаган.

 

Олти ойдан беш ёшгача бўлган болалар орасида тасдиқланган 826 тa қизамиқ ҳолати бўлиб, уларнинг 16 нафари вафот этган. Кўплаб ҳолларда қизамиққа тест ўтказилмаган ёки бемор таҳлил натижалари чиқмасдан вафот этган.

 

Қайд этилишича, Бангладеш юқумли касалликлар билан курашишда эмлаш бўйича ютуқларга эришган, аммо 2024 йил июнь ойидаги қизамиққа қарши эмлаш кампанияси ўша йилги исён туфайли кечикган. 

 

Шунингдек, Қизамиқ ва қизилчани текшириш миллий қўмитаси раҳбари Маҳмудур Раҳмон эмлаш дастурларининг етарли бўлмагани сабабли 2025 йил декабрга қадар касалланганлар сонини нолга тушириш мақсадига эриша олмаганликларини тан олди.

 

Пойтахт Дакка энг кўп зарарланган 30 та ҳудудни аниқлаб, эмлаш кампаниясини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазири дастур аввал энг оғир ҳудудларни қамраб олишини, кейинчалик эса бошқа ҳудудларга кенгайтирилишини маълум қилди.

 

Собиқ расмий ва жамоат соғлиғи эксперти Тажул Ислом А Бари, маблағ ажратилган бўлса-да, вакциналарни харид қилиш амалга оширилмаганини айтиб, вазиятни “даҳшатли” деб баҳолади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"