Ўзбекистон

Москвада яна Россия генералига суиқасд уюштирилди

Номаълум шахс генералга қарата ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Москвада яна Россия генералига суиқасд уюштирилди

 

Москвада Россия Мудофаа вазирлиги генерал-лейтенанти Владимир Алексеевга нисбатан суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Расмий маълумотларга кўра, номаълум шахс генералга қарата ўқ узган деб хабар берди Риа новости.

 

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса 6 февраль куни Москванинг шимоли-ғарбий қисмида содир бўлган. Воқеа жойида номаълум шахс бир эркакка бир неча маротаба ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Жабрланувчи зудлик билан тиббиёт муассасасига етказилган.

 

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг қотилликка уриниш ҳамда қурол билан боғлиқ моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, видеокузатув ёзувлари ўрганилиб, воқеа гувоҳлари сўроқ қилинмоқда.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятга алоқадор шахс ёки шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини давом эттирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада портловчи мослама ўрнатилган скутер портлаши оқибатида генерал Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарпов ҳалок бўлган эди. Рус генералини ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалгани хабар қилинган эди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"