1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда банкдан қарздор корхона мулки хатланди

Ҳозирда гаровдаги мулкларни баҳолатиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Наманганда банкдан қарздор корхона мулки хатланди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

Ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Асакабанк” АЖ фойдасига чиқарилган салкам 1 млрд сўм миқдордаги қарздорликни ундириш юзасидан жамият фаолияти ўрганилди. Қарздорлик белгиланган муддатларда бартараф этилмагани сабабли, жамиятга тегишли бўлган гаров мулклари амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ хатланди.

 

Ҳозирда гаровдаги мулкларни баҳолатиш жараёнлари олиб борилмоқда.

 

Қарздорлик қисқа муддат ичида тўланмаган тақдирда, жамият мулклари белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика