энг долзарб

Наманганда болалар доридан заҳарлангани ростми? Вилоят ССБ қўшимча маълумот берди

Аслида, йод ва анструмин (йодамарин) дориси 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида йод танқислигининг олдини олиш ва болаларни ақлий ривожланишини яхшилаш мақсадида берилган.

Наманганда болалар доридан заҳарлангани ростми? Вилоят ССБ қўшимча маълумот берди

 

Наманган вилоятида заҳарланган болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

 

​Қайд этилишича, 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб, Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига тумандаги боғчалар ва мактаблардан болалар тана ҳароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари билан келишган.

 

Бошқарма томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, суриштирув ва текширув ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга қадар 20 нафар боланинг ҳолати яхши бўлганлиги сабаб, уйига рухсат берилди. Қолган болалар ҳолати назоратда.

 

“Кеча ва бугун болалар боғчаларида болаларга йод ва анструмин (йодамарин) дориси берилган. Заҳарланиш шундан бўлган, деган хабар текширувда. Сабаби, бутун Республикага тарқатилган ушбу дори воситаси 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида йод танқислигининг олдини олиш ва болаларни ақлий ривожланишини яхшилаш мақсадида берилган. Вилоятимизни бошқа ҳудудларида ҳам болалар ушбу дорини истеъмол қилган. Уларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган. Мурожаат келиб тушмаган”, — дейилади хабарда.

 

Айтилишича, шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида ранимацион, яъни оғир ҳолат йўқ. Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Барча текширувлар хулосаси чиққач якуний маълумот берилади.

 

Хабарда шунингдек, болалар нимадан заҳарлангани ҳали номаълум бўлгани сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмаслик сўралган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"