Ўзбекистон

Наманганда “Энергосавдо” юрисконсульти 2000 доллар пора билан ушланди

У электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган жаримани йўқ қилиб бериш евазига пул талаб қилган.

Наманганда “Энергосавдо” юрисконсульти 2000 доллар пора билан ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” бўлими юрисконсульти M.M. пора олган вақтда қўлга олинди.

 

Тадбир жараёнида аниқланишича, M.M. ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, “Сойча” маҳалла фуқароси хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича тузилган далолатнома асосида ҳисобланган 28,6 миллион сўмлик жаримани йўқ қилиб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари пулини олган. Бу ҳолат ашёвий далиллар билан тасдиқланди.

 

Ҳозирда M.M. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"