Ўзбекистон

Наманганда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Улар Корея ва Словакияга ишга жойлаштириш баҳонасида 2 минг доллар ва 40 миллион сўм талаб қилган.

Наманганда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Наманган шаҳрида фуқароларга хорижда иш топиб беришни ваъда қилиб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки ҳолатда фирибгарлик жиноятлари фош этилган.

 

Биринчи ҳолатда фуқаро М.А. ўзини ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи сифатида таништириб, фуқаролар М.С. ва А.К.га Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган. У бу хизмат эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 1 минг долларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушбу жойнинг ўзида қўлга олинган.

 

Иккинчи ҳолатда эса фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.дан Словакияга ишга юборишни ташкил этиш баҳонасида 40 миллион сўм миқдорида келишув тузган. У ушбу маблағнинг бир қисмини — 600 АҚШ доллари ва 2,8 миллион сўмни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган бўлиб, далиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"