1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда ҳомиладор маҳкумага тиббий ёрдам кўрсатилмаган

Шунингдек, Жиззахда тиббий ёрдамсиз қолган оғир аҳволдаги маҳкумлар ҳолати Омбудсман назоратига олинди.

Наманганда ҳомиладор маҳкумага тиббий ёрдам кўрсатилмаган

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Жиззах вилоятидаги 29-сон манзил-колонияда сақланаётган маҳкум М.Б.га нисбатан тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмагани юзасидан мурожаат ўрганилди.

 

Аниқланишича, оғир аҳволдаги маҳкум юқори тана ҳарорати ва иситма билан икки кун давомида колония ходимлари кузатувида бир нечта тиббиёт муассасаларига олиб борилган. Бироқ тиббиёт муассасаларидан бирида тўлов ёки йўлланма талаб қилинган, бошқасида эса мутахассис шифокор мавжуд эмаслиги сабабли бемор қабул қилинмаган. Маҳкумда “чап ўпка абсесси, икки томонлама пастки бўлак пневмонияси” ташхиси аниқланган бўлиб, унинг аҳволи оғир бўлган.

 

Мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, Жиззах вилоятидаги минтақавий вакил аралашуви билан маҳкум зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига етказилган. У ерда бемор зарур таҳлиллардан ўтказилиб, стационар даволанишга ётқизилган. Кейинчалик муолажалар олиб қайтгач, зарур дори воситалари колония маъмурияти томонидан таъминланган.

 

Хабарда қайд этилишича, шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа муассасаларда ҳам аниқланган. Жумладан, Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган фуқаро Ю.Ю. жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги юзасидан мурожаат қилган. Шунингдек, Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган, ҳомиладорликнинг бешинчи ойида бўлган З.М. тиббий ёрдам кўрсатиш масаласида Омбудсманга мурожаат йўллаган.

 

Мазкур мурожаатлар асосида маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан бири шифохонага ётқизилди. Ҳолатлар Омбудсман томонидан алоҳида назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика