Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Учқўрғон туман Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси 106-уй 10-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.
Унга асосан соат 02:38да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган.
Ёнғин соат 02:40да ёнғин жойи ўраб олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.
Содир бўлган ёнғин соат 03-00да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин ўчириш пайтида куйган ҳолатда 2 қават йўлагидан 10-хонадон эгасини жасади ва фарзандининг яшаш уйининг ювиниш хонасида тутунга димиққан ҳолда танаси топилган.
Бундан ташқари, 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар Вояга этмаган ўғил ва қиз болалар Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлагани ҳамда наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлди, 6 та хонадон зарарлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


