Жаҳон

НАТО мудофаа харажатлари 2023 йилда рекорд даражага ошди

Бу ҳақда НАТО бош котиби маълум қилди.

НАТО мудофаа харажатлари 2023 йилда рекорд даражага ошди

 

"Ўтган йили биз Европадаги иттифоқчилар ва Канадада мудофаа харажатлари 11 фоизга ошганига гувоҳ бўлдик", — дея маълум қилди НАТО бош котиби Енс Столтенберг Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилиши арафасида.

 

Столтенбергнинг сўзларига кўра, 2024 йилда НАТОнинг 31 аъзосидан 18 таси ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа харажатларига сарфлаш мақсадига эришиши кутилмоқда.

 

"Бу яна бир рекорд рақам. 2014 йилда НАТОнинг фақат учта давлати бу талабни бажарган", — деди алянс бош котиби.

 

Шу билан бирга, Столтенберг АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни алянснинг коллектив хавфсизлигига путур етказаётганликда танқид қилиб, НАТО ўз аъзоларини ҳимоя қилишга тайёрлиги борасида “Москвада тушунмовчиликка ўрин қолдирмаслик” кераклигини билдирди.

custom img

Путин Трампга разведка алмашинуви бўйича келишув таклиф қилди — Politico

Унга кўра, Россия Эрон билан разведка ҳамкорлигини тўхтатиш эвазига Украинага Россия ҳақидаги разведка маълумотларини беришни тўхтатишни талаб қилган.

custom img

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири

Исроил операциялар барча ҳарбий мақсадлар бажарилгунга қадар давом этишини билдирди.

custom img

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC

Зарарнинг катта қисми THAAD тизими ва радар қурилмаларига тўғри келган.

custom img

“Исроил ҳибсдаги Фаластинликларни доимий қийноққа солиб келмоқда” — БМТ эксперти

2023 йил октябрь ойидан бери 18500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, улардан 1500 нафарини болалар ташкил қилади.

custom img

“Ҳавода Наврўзнинг ифорини сезмайсиз”: Эрон уруш фонида байрамни қарши олди

Ҳужумлар хавфига қарамай, аҳоли байрам анъаналарини сақлашга уриниб, Ҳафт Син дастурхонини тайёрламоқда.

custom img

АҚШ Эрон ҳудудига қўшин киритишга тайёргарлик кўрмоқда — CBS News

Манбаларга кўра, ҳарбийлар эҳтимолий операция вақтида Эрон аскарларини қўлга олиш ва уларни қаерга жойлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

custom img

Мексикадаги кўнгиллилар энергия инқирозига учраётган Кубага ёрдам жўнатмоқда

АҚШ Кубага нефть импортини тақиқлагач, оролда иқтисодий инқироз юзага келмоқда.

custom img

АҚШ Эрон нефтининг денгиздаги савдосига 30 кунлик рухсат берди

Бу чоралар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари ортидан кескин ошган нефть нархларини пасайтиришга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"