Жаҳон

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Россия ҳудудида яшаётган хорижий фуқаролар сони 2025 йил якунларига кўра 8,6 фоизга қисқариб, 5,7 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция хизматига таяниб, “Ведомости” хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатдаги вояга етмаган хорижликлар сони 24,5 фоизга камайиб, 591,3 минг нафарга, хорижлик аёллар сони эса 7,6 фоизга қисқариб, 1,7 миллион нафарга етган.

 

Шунингдек, хорижий фуқароларга берилган вақтинчалик яшаш рухсатномалари сони 31 304 тани ташкил этиб, бир йил аввалгига нисбатан қарийб учдан бир қисмга камайган. Доимий яшаш гувоҳномалари сони 27,3 фоизга қисқариб, 156 229 тага, Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони эса 27,1 фоизга камайиб, 152,4 минг нафарга тушган.

 

Россия ИИВ маълумотига кўра, назорат қилинадиган шахслар реестрига 850 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант киритилган. Мазкур реестрга киритилган шахсларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ айрим ҳуқуқлари чекланган.

 

Бироқ ҳисоботда қонуний меҳнат миграцияси бўйича ижобий ўсиш ҳам қайд этилган. Хусусан, патент ёки ишлаш рухсатномаси асосида фаолият юритаётган хорижий фуқаролар билан тузилган меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тўғрисидаги хабарномалар сони мос равишда 25,9 фоиз ва 44,5 фоизга ошган.

 

Россия президенти Владимир Путин 2025 йил октябрь ойида 2026–2030 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини тасдиқлаган. Ҳужжат ноқонуний миграцияни камайтириш, миграция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва иқтисодиёт учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этишни асосий устувор йўналишлар сифатида белгилайди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.