Жаҳон

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси Олга Стефанишина ноқонуний бойлик орттириш ва мол-мулкини декларация қилмасликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Прокуратура маълумотига кўра, Стефанишина 2024 йил бошидан 2025 йил ўрталаригача эгаллаб турган лавозимида умумий қиймати қарийб 310 минг АҚШ долларига тенг бўлган икки хонадон ва бошқа активларни декларацияда кўрсатмаган. Тергов органлари ушбу мол-мулкни унинг расмий даромади ҳисобига сотиб олиш имкони бўлмаганини таъкидламоқда.

 

Украина қонунчилигига мувофиқ, расмийлар гумонланувчининг исмини ошкор қилмаган. Бироқ улар гап АҚШдаги собиқ элчи лавозимида ишлаган шахс ҳақида кетаётганини билдирган.

 

Олга Стефанишина эса Facebook'даги саҳифасида айбловларни рад этиб, яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини маълум қилган.

 

Стефанишина шу ҳафта бошида Президент Володимир Зеленский томонидан элчилик лавозимидан озод этилган. Унинг истеъфоси Украина ҳукуматидаги сўнгги кадрлар алмашинуви фонида юз берди. Аввалроқ мамлакат бош вазири ва мудофаа вазири ҳам лавозимидан кетганди.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.