НАТО Руминияга ёрдам қўлини чўзди
Улар биргаликда Украина билан чегарада ҳаво мудофаасини кучайтирмоқда.

НАТО Украина билан чегарада Россиянинг дрон ҳужумларидан ҳимояни кучайтириш учун Руминияни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлайди. Бу ҳақда президент Клаус Ёханнис маълум қилди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Россиянинг учувчисиз учоқлари ғалла иншоотларига ҳужум қилаётган Украина чегарасига яқин ҳудудда қўшимча ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилади. Унинг давлати бу масала бўйича "аниқ жавоблар" олган.
“Биз НАТО билан минтақада дронлардан қўшимча мудофаани таъминлаш учун ишлаяпмиз”, деди президент.
Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь куни Россия Дунай дарёсидаги Украина порти инфратузилмасига, шунингдек, Руминия билан чегарадаги паром ўтказиш пунктига дронлар билан ҳужум қилган эди. Зарба натижасида назорат-ўтказиш пунктининг фаолияти кун бўйи тўхтатилган.






