1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

НАТО “совуқ уруш” менталитетидан воз кечиши керак — Хитой

Хитойнинг ЕИдаги ваколатхонаси альянсни кенгайтирилишига қарши чиқди.

НАТО “совуқ уруш” менталитетидан воз кечиши керак — Хитой

 

НАТО кенгайиши глобал хавфсизликни мустаҳкамламайди. Хитойнинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси шу мазмундаги баёнотни эълон қилди. 

 

"Совуқ уруш" тугаганига ўттиз йўл бўлганига қарамай, НАТО ўз географияси ва операциялари кўламини кенгайтиришда, блокларга бўлиниш ва қарама-қаршилик сиёсатини давом эттирмоқда. Бу глобал хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамламайди”, – дейилади баёнотда.

 

Шунингдек, унда минтақавий хавфсизлик ҳарбий блоклар кенгайиши ҳисобига таъминланиши нотўғри экани таъкидланган.

 

Хитой томони НАТОни совуқ уруш менталитетидан ва мафкуравий тамойиллардан воз кечишга чақирган. Шунингдек, бошқа давлатлар суверенитети, хавфсизлиги, манфаатларини ҳурмат қилиш зарурлиги қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Европадаги қўшинлари сонини қисқартирмаслигини маълум қилганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика