Хабарингиз бор, Президентнинг фармони билан Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Нормат Турсунов ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ишончли манбаларнинг маълум қилишича, Навоий шаҳар ҳокими Бозоров Муҳиддин Муртазоевич, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ва Кармана туманида ҳоким вазифасида ишлаётган Фахриддин Саматович яқин кунларда ишдан олиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновга ҳайфсан берганди. Агар, чорак якунигача вилоятда ижобий ўзгариш бўлмаса, ишдан кетишини маълум қилган эди.
Хабар ҳали расман тасдиқланмади.


