Навоий вилояти Экология бошқармаси Конимех туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
аниқланишича, туманнинг “Шўркўл” МФЙ ҳудудида фуқаро Й. О. 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзасида 218 бош балиқни ноқонуний овланган. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда”, дейилади хабарда.


