Нега АҚШ-Хитой муносабатлари тобора совуқлашмоқда?
АҚШ-Хитой муносабатлари совуқлашишига табиий жараён деб қараш лозим. 1991 йилда Собиқ Иттифоқнинг қулаши ва “Совуқ уруш”нинг якунланиши АҚШни дунёнинг якка гегемон давлатига айлантирди. Ўша йилларда АҚШ жаҳоннинг энг қудратли мамлакати эди ва халқаро муносабатларда марказий ўринни эгалларди.
