Cаломатлик

Нега шакардан воз кечиш керак?

У нафақат жисмоний соғлик, балки инсоннинг умумий ҳаёт сифатига ҳам салбий таъсир этиши мумкин.

Нега шакардан воз кечиш керак?

Шакар – организм учун энергия манбаи бўлишига қарамай, уни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш саломатликка жиддий зарар етказади. У нафақат жисмоний соғлик, балки инсоннинг умумий ҳаёт сифатига ҳам салбий таъсир этиши мумкин.

 

Шу боис, ЖССТ тавсиясига кўра, шакарнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) лозим.

 

Қуйида унинг саломатликка хавфлари хусусида айтиб ўтамиз.

 

1. Ортиқча вазн ва семизлик. Шакар калорияга бой, лекин унда озуқа моддалари кам. У кўп истеъмол қилинганда керакли энергиядан зиёд калория ҳосил қилади. Бу эса вақт ўтиши билан ортиқча вазн, қандли диабет, юрак-қон томир ва бошқа жиддий хасталикларга сабаб бўлиши мумкин.

 

2. Қонда қанд миқдорининг ортиши. Ушбу маҳсулотни кўп истеъмол қилиш қонда қанд миқдорини оширади. Оқибатда организмда инсулин гормони фаол ишлаб чиқарилади. Агар қонда шакар даражаси тез-тез ва кескин ўзгариб турса, инсулинга нисбатан сезувчанлик камайиб, 2-тур диабет ривожланиш хавфи ортади.

 

3. Юрак-қон томир тизимига таъсири. Шакар меъёрдан зиёд истеъмол қилинганда триглицеридлар даражаси ошади. Бу ҳолат атеросклероз, юрак хуружлари ва инсульт хавфини пайдо қилиши мумкин.

 

4. Тишлар саломатлиги. Шакар – кариес ва бошқа тиш касалликларининг энг асосий сабабларидан бири. У оғиздаги бактериялар томонидан ферментация қилиниши туфайли кислоталар ҳосил бўлади. Улар эса тишлар эмалининг емирилишига олиб келади.

 

5. Тери саломатлигига таъсири. Ортиқча шакар истеъмоли терида турли муаммоларни пайдо қилади. Бу, асосан, унинг қондаги инсулин даражасини ошириши ва организмда яллиғланиш жараёнларини кучайтириши билан боғлиқ.

 

6. Руҳий саломатлик. Ушбу маҳсулот тананинг энергия даражасини кескин ўзгартириб юборади. Шакар истеъмол қилинганидан сўнг пайдо бўлган энергия кўтарилиши кейинчалик кескин тушиб кетади. Оқибатда одамда чарчоқ, кайфиятнинг ўзгариши ва стресс даражасининг ошиши кузатилади.

 

Шу боис унинг истеъмолини назорат қилиш жуда муҳим. Балансланган парҳез ва шакар миқдорини камайтириш орқали нафақат саломатликни яхшилаш, балки энергия даражасини ҳам сақлаш мумкин.

 

Агар сиз уни чекласангиз, биринчи кунданоқ, овқат ҳазм қилиш ва ичак фаолияти яхшиланади. Асаб тизими барқарорлашади.

 

Бир ҳафтадан сўнг терининг ҳолати тиниқлашади, уйқу билан боғлиқ муаммолар аста-секин ортда қолади. Қонда қанд миқдори меъёрлашиб, метаболизм яхшиланади. Хотиранинг жамлаш хусусияти кучаяди. Агар шу вақт ичида тана шакар талаб қилса, турли мевалар, асал истеъмол қилиш мумкин.

 

Шакардан воз кечилгандан бир ой ўтиб, тана ортиқча вазндан халос бўлади. Унга тобелик сезиларли даражада камаяди. Организмда гормонлар миқдори барқарорлашиб, иммунитет яхшиланади. Танада яллиғланишлар пасайиб, ҳуснбузарлар йўқолади. Юқори қон босими меъёрлашади.

 

Бир йилдан кейин эса қандли диабет, альцгеймер касаллиги, семириш, юрак етишмовчилиги, хотира ва нутқ бузилиши ҳамда ўлим хавфи сезиларли даражада камаяди. Инсон ўрганиб қолиш ҳиссидан буткул халос бўлиб, таркибида шакар бўлган ҳар қандай егуликлар ўз-ўзидан рад этилади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"