Неймарнинг Саудия Арабистонидаги ҳикояси якунланди. 1,5 йил давомида бразилиялик футболчи "Ал-Ҳилол" сафида атиги еттита ўйинда (жами 428 дақиқа) майдонга тушиб, битта гол урган. 2023 йилнинг ёзида клуб Неймар учун "ПСЖ"га 100 миллион евро тўлаган. Футболчининг ойлиги 150 миллион еврони ташкил этган. Энди эса форвард ўзининг ватанига қайтмоқда.
"Ал-Ҳилол" матбуот хизмати 27 январ, душанба куни Неймар билан шартномани бекор қилганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда хайрлашув имкон қадар тор доирада ўтказилгани маълум бўлди. "Ал-Ҳилол" ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга келишиб олишган. Саудия Арабистони клуби мегаюлдуз футболчи билан шартнома имзолашда бутунлай бошқача натижага умид қилганди. Аммо Неймарга жиддий жароҳатлар ҳалақит берди. 2023 йилнинг октабр ойида у Бразилия терма жамоаси жиддий жароҳат олганди.
"Ал-Ҳилол" бир йил давомида Неймарнинг қайтишини кутди. 2024 йилнинг 21-октабр куни у "Ал-Айн" билан ОЧЛ ўйинида майдонга тушди. Икки ҳафтадан сўнг эса яна жароҳат олади. Бу сафар у сонини шикастлаб олади. "Ал-Ҳилол" раҳбариятининг эса шундан сўнг сабри тугаб бораётганди. 2025 йил бошида эса жамоа бош мураббийи "Ал-Ҳилол" энди жароҳат оладиган 32 ёшли Неймар билан ҳисобланмаслигини маълум қилди.
Хорхе Хесус, "Ал-Ҳилол" бош мураббийи
"Неймар жамоанинг чемпионлик учун рўйхатига киритилмаган. У Осиё чемпионлар лигасида қатнаша олади. Саудия Арабистони чемпионати дунёдаги энг яхши мусобақалардан бири ҳисобланади. "Ал-Ҳилол"нинг барча футболчилари Европанинг исталган клубида ўйнаши мумкин. Неймар энди биз хоҳлаган даражада ўйнай олмайди”.
"Фоотмерсато" нашрининг хабар беришича, Неймар 2024 йилда атиги 42 дақиқа ўйнаб, 101 миллион евро ишлаб топган. Йил бошида ОАВ дарҳол Неймарнинг келажагини муҳокама қилишда бошлади. Вариантлар орасида биринчи бўлиб "Интер Маями" пайдо бўлди. Клуб бош мураббийи Хавер Маскерано бразилиялик футболчи ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: "Биз Неймар ҳақида гапира олмаймиз. У ажойиб футболчи. Дунёдаги ҳар қандай мураббий Неймарни ўз жамоасига олишни хоҳлайди, лекин сиз МЛСнинг маош қоидаларини яхши биласиз. Бу унга тўғри келмаслиги мумкин".
Шунингдек, "Барселона"нинг Неймарга қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ, каталониялик клуби спорт директори Деко бразилиялик футболчининг қайтишини рад этган. Натижада форвард учун "Сантос" варианти пайдо бўлди. Клуб Неймар ва унинг атрофидагиларни турли йўллар билан қайтишга ишонтирди. Хабарларга кўра, "Сантос" раҳбарлари ажойиб режа билан мурожаат қилишган. "Сантос" учун Неймар ҳатто молиявий имтиёзларга ҳам рози бўлган. Қайд этилишича, бразилиялик футболчи "Сантос" билан беш ойлик шартнома имзолайди. Бироқ, у ЖЧ-2026гача узайтирилиши ҳам мумкин.
Неймарнинг ўзи собиқ жамоасига қайтиши ҳақида қуйидагича фикр билдирган.
"Фаолиятим давомида ҳеч нарсадан афсусланмайман. Барча хатолар, ҳаётий қарорлар ўсишимга ва етук футболчи бўлишимга қаратилган эди".


