Жаҳон

Nipah вирусидан бир киши вафот этди

Бемор билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинган.

Nipah вирусидан бир киши вафот этди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бангладеш шимолида Nipah вируси билан касалланган аёл вафот этганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, беморда касалликнинг дастлабки аломатлари 21 январь куни кузатилган. Унда иситма, бош оғриғи ва тутқаноқ хуружлари қайд этилган, кейинчалик эса ориентацияни йўқотиш ҳамда кучли сўлак ажралиши кузатилган. Аёл бир ҳафта ўтиб вафот этган, ташхис эса ўлимидан кейин лаборатор текширувлар орқали тасдиқланган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

 

Соғлиқни сақлаш мутахассислари бемор билан алоқада бўлган 35 нафар шахс кузатув остига олинганини маълум қилди. Уларнинг барчасида ўтказилган тестлар манфий натижа кўрсатган ва ҳозирча янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, Nipah вируси юқори хавфли инфекциялар қаторига киради. Касалликдан ўлим даражаси турли ҳолатларда 40 фоиздан 75 фоизгача етиши мумкин. Вирус одатда кўршапалаклар орқали юқади, айрим ҳолларда эса одамдан одамга юқиши эҳтимоли мавжуд.

 

Мутахассислар инфекциядан ҳимояланиш учун мева ва озиқ-овқат маҳсулотларини яхшилаб ювиш, ёввойи ҳайвонлар билан бевосита алоқа қилмаслик, шунингдек, ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тавсия этмоқда. Ҳозирча Нипаҳ вирусига қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Ҳиндистондан ҳайвон ва чорвачилик маҳсулотлари импорти вақтинча чеклангани хабар қилинган эди.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"