Жаҳон

Нобел мукофотини олмаганимдан сўнг тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман — Трамп

Трампнинг Гренландия борасидаги қатъий баёнотлари НАТО ичида жиддий тарангликни юзага келтирмоқда.

Нобел мукофотини олмаганимдан сўнг тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман — Трамп

 

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Норвегия бош вазири Ёнас Гар Сторага йўллаган мактубида тинчлик бўйича Нобел мукофоти унга берилмагани сабабли, энди “фақат тинчлик ҳақида ўйлаш” мажбуриятини ҳис қилмаслигини билдирган. Трампнинг сўзларига кўра, у саккиздан ортиқ урушнинг олдини олганига қарамай, Нобел қўмитаси уни эътибордан четда қолдирган ва бу ҳолат унинг ташқи сиёсатга муносабатига таъсир қилган. Бу ҳақда Reuters ҳабар бермоқда.

 

Мактубда Трамп яна Гренландия мавзусига тўхталиб, Дания оролни Россия ёки Хитойдан ҳимоя қила олмаслигини иддао қилган. Унинг таъкидлашича, Гренландия устидан “тўлиқ ва мутлақ назорат” ўрнатилмас экан, дунё хавфсизлиги таъминланмайди. АҚШ раҳбари, шунингдек, Гренландияга Даниянинг мулк ҳуқуқи борлиги ҳақида ҳеч қандай ёзма асос мавжуд эмаслигини ҳам қайд этган.

 

Ёнас Гар Сторе мактубни 18 январь куни олганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ушбу хат у ва Финляндия президенти Александр Стубб томонидан Трампга юборилган, Европа давлатларига нисбатан бож жорий этиш таҳдидлари бўйича изоҳ сўралган қисқа мурожаатга жавоб сифатида келган. Европа Иттифоқида эса АҚШнинг эҳтимолий тарифларига жавоб чоралари муҳокама қилинмоқда.

 

Трампнинг Гренландия борасидаги қатъий баёнотлари НАТО ичида ҳам, ЙИ–АҚШ савдо муносабатларида ҳам жиддий тарангликни юзага келтирди. Европа етакчилари вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини айтмоқда, бироқ зарурат туғилса, иқтисодий жавоб чораларини кўришга тайёр эканини ҳам яширмаяпти.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"