1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг яхши шахматчиларидан бири бўлди

Халқаро шахмат федерацияси рейтинги унинг номини Рустам Қосимжоновдан кейин 2700 кўрсаткичдан ўзиб кетган иккинчи ўзбек шахматчиси деб эълон қилди.

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг яхши шахматчиларидан бири бўлди

 

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг август ойидаги рейтингида дунёнинг энг яхши 30 нафар шахматчиси қаторига кирди.

 

Шахматчи бир ой ичида 64-ўриндан 30-ўринга кўтарилиб, рейтингини 2677 дан 2713 га оширди ва шу тариқа Ўзбекистон тарихида Рустам Қосимжоновдан кейин 2700 кўрсаткичдан ўзиб кетган иккинчи шахматчи бўлди. Биринчи ўринни Магнус Карлсен эгаллади.

 

У август ойида бўлиб ўтган Шахмат Олимпиадасида 11 раундда 8 та ғалаба қозониб, 3 марта дуранг ўйнади ва фақат бир марта ютқазди.

 

Isbank Turkish Super League халқаро турнирида ҳам спорт клуби сафида муваффақиятли иштирок этди. Жамоа 13 турдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади ва шахматчи 11 учрашувда 9 очко жамғариб, иккинчи досканинг энг яхшисига айланди. Бундан ташқари, ФИДЕ 100 талиги рейтингида илк бор ўзбекистонликлар сони тўрттага етди.

 

Яна уч нафар вакилларимизнинг натижалари ҳам эътиборга лойиқ: Рустам Қосимжонов – 72, Нодирбек Ёқуббоев – 89, Жавоҳир Синдоров – 92-ўрин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика