Норвегия чемпионатида энг яхши футболчига тухум берилди
Келажакда ҳам ўйинчиларга ферма маҳсулотлари берилиши мумкин.

Норвегиянинг "Bryne FK" клуби дарвозабони Ян де Бур мамлакат чемпионати биринчи турида жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ғалаба қозонилмаганига қарамай, у учта муҳим саве амалга оширди ва муваффақиятга катта ҳисса қўшди.
Қизиғи шундаки, де Бурга одатий кубок ёки медаль эмас, балки ҳомий фермер хўжалиги томонидан 4 қути тухум совға қилинди. Бу клубнинг "фермерлар жамоаси" деб аталиши билан боғлиқ анъаналарнинг бир қисми ҳисобланади.
“Брйне ФК” матбуот хизмати ушбу ғайриоддий совғани изоҳлаб, келажакда ҳам ўйинчиларга маҳаллий ферма маҳсулотлари тақдим этилиши мумкинлигини билдирди.







