1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ЎФА 340 минг доллар жаримага тортилди

Бу Ўзбекистон – Қатар учрашувида қоидалар бузилгани билан боғлиқ.

ЎФА 340 минг доллар жаримага тортилди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон футбол ассоциациясини 340 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.

 

Маълумотга кўра, жарима 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар учрашувида қоидалар бузилгани билан боғлиқ.

 

Ўйиндан кейин ЎФА ОФК рухсатисиз ёпилиш маросимини ташкил этган. Маросим чоғида футболчиларга мукофот сифатида тақдим этилган BYD автомобиллари майдонга олиб чиқилган. ОФК бу ҳолатни маркетинг ҳуқуқларини бузиш ва “амбуш-маркетинг” ҳолати сифатида баҳолаган.

 

Шунингдек, ЎФА расмий тадбирлар — матбуот анжуманлари ва интервьюлар ташкил этишда ОФК талабларига тўлиқ риоя этмагани учун ҳам жавобгарликка тортилиб, жаримага учради.

 

Маълумот учун, мезбон мамлакатлар стадион ичида ва атрофида фақат ташкилот ҳомийларининг брендларидан фойдаланиши шарт. Бу талабни бузган жамоалар молиявий жазога тортилади.

 

Бундан ташқари, ЎФА “Мираброр Усмонов хотираси кубоги-2025” халқаро турнирини (22–28 июль) ташкил этишда ҳам қоидабузарликка йўл қўйган. Ассоциация мусобақани авторизация қилиш учун кеч сўров юборгани учун қўшимча равишда 1500 доллар жаримага тортилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика