Ўзбекистон

Олимовнинг Анор банкдаги акцияларининг 50 фоизи нидерландиялик инвестор тасарруфига ўтиб кетди

Aввалроқ Олимовнинг Парижда ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.

Олимовнинг Анор банкдаги акцияларининг 50 фоизи нидерландиялик инвестор тасарруфига ўтиб кетди

 

Францияда ўғирланиб кетиши кенг жамоатчиликка танилган Қаҳрамонжон Олимовнинг Анор банк устав капиталидаги улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизга қисқарди. Ягона корпоратив ахборот портал маълумотларига кўра, Олимовга тегишли акцияларнинг 50 фоизи Нидерландияда рўйхатда ўтган Бекамин Б.В компанияси тасарруфига ўтган

 

2025 йил учинчи чораги якунларига кўра Анор банк Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази рейтингида Ўзбекистондаги энг фаол молия институтлари орасида олтинчи ўринни эгаллаганди ва аввалги даврга нисбатан бир поғона пастлаган. Октябрь бошига келиб банкнинг соф фойдаси 235,9 млрд сўмни, жами активлари эса 13,5 трлн сўмни ташкил қилган

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Le Monde газетаси 2025 йил ёзида Олимов Парижда ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эди. Газетанинг ёзишича,  Олимов  Нитсса яқинидаги виллада зўравонлик билан ушлаб турилган, қийноққа солинган ва 10 млн доллар товон пули талаб қилинган, қисман тўловдан сўнг озод этилган

 

Бироқ кейинчалик The Insider ва L’Express нашрлари қўшма суриштирувида ушбу воқеа саҳналаштирилган бўлиши мумкинлигини билдирувчи суриштирув материални эълон қилди. Журналистлар “ўғирлаш” қарз мажбуриятларидан қочиш учун уюштирилган бўлиши эҳтимолини илгари сурди

 

Суриштирувда кўрсатмалардаги номувофиқликлар, “ўғирловчи” билан ёзишмаларнинг дўстона оҳанги ва “озодликдан сўнг” йўл чиптасининг айбланувчи ҳайдовчиси картаси орқали тўлангани келтирилди. ОАВ тахминига кўра, саҳналаштиришдан мақсад активларни легаллаштириш ва сиёсий бошпана олиш бўлган.

custom img

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

custom img

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

custom img

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"