Ўзбекистон

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, ушбу янги завод қурилишини бошлаб берди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти ва янги инвестисия лойиҳалари билан танишди. Иқтисодий ислоҳотлар барча тармоқларда ўз натижасини кўрсатмоқда. Сўнгги олти йилда Олмалиқ комбинатида саноат маҳсулоти 1,8 баравар, маҳаллийлаштириш 7,7 баравар, инвестисия 13 баравар ошган. “Рақамли ОКМК – 2030” стратегияси доирасида 70 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган.

 

Айни пайтда янги мажмуалар қурилиб, мавжуд қувватлар оширилаётир. Комбинатнинг 75 йиллик тарихи давомида 2 та фабрика барпо этилган бўлса, энди бунга кўп кетмади. 2021 йилда "Ёшлик-1" кони негизида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланган эди. Энди бу лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 4-мис бойитиш фабрикаси ҳаётга кўчмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, ушбу янги завод қурилишини бошлаб берди. Қиймати 5,3 миллиард долларлик бу лойиҳа орқали йилига 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин ва 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 миллиард долларга етади. Фабрика ва унинг инфратузилмаларида 3 мингдан ортиқ киши ишлайди.

 

Лойиҳага Италиянинг "Воод" ҳамда Буюк Британиянинг “Ворлей Парсонс” компаниялари жалб қилинган. Ишлаб чиқаришда юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланишини белгиланган. Айтиш жоизки, ҳозирги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 5-мис бойитиш фабрикаси ҳам лойиҳалаштирилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"