1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олмалиқда 10-синф қиз мактабда йиғилишидан сўнг вафот этгани айтилмоқда

Ҳолат бўйича текширув бошланди.

Олмалиқда 10-синф қиз мактабда йиғилишидан сўнг вафот этгани айтилмоқда

 

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги мактабларда ички ишлар ходимлари иштирокида ўтказилган “тарбиявий суҳбат” жараёнида 2009 йилда туғилган мактабнинг юқори синф ўқувчиси  K.Э. вафот этди. Бу ҳақда «Немолчи.уз» хабар қилди.

 

Қайд этилишича, воқеа Олмалиқдаги мактаблардан бирида ички ишлар органлари ходимлари юқори синф ўқувчи қизларига «тарбиявий» йиғилиш ўтказгани вақтида содир бўлган. Ходимлар қизларга турли миш-миш ва ғийбатларни тарқатишга йўл қўймаслик ҳақида баланд овозда тушунтириш берган.

 

“Йиғилиш вақтида бундай муносабатдан чўчиб, олинган стресс натижасида қизлардан бирининг қонида тромб узилиб кетган ва у вафот этган”, — дейилади «Немолчи.уз» хабарида.

 

Мазкур ҳолатга Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.  

 

Бошқармага кўра, воқеа жорий йилнинг 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.

 

Муносабатга кўра, 10-синф ўқувчиси К.Э. мактаб йўлагида ҳушини йўқотган.

 

“Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, қиз вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади расмий муносабатда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика