Ўзбекистон

Озарбайжон Россияга норозилик нотасини топширди

Константин Затулиннинг Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши берган баёноти қатъиян қораланди.

Озарбайжон Россияга норозилик нотасини топширди

2026 йил 6 февраль куни Россиянинг Озарбайжондаги элчиси Михаил Евдокимов Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Тренд агентлиги Озарбайжон ТИВ маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Норозилик нотасининг топширилиши Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, "Ягона Россия" партияси аъзоси Константин Затулиннинг 5 февраль куни Озарбайжондаги арман фуқароларига нисбатан ҳукм чиқарилиши юзасидан билдирган баёноти билан боғлиқ.

 

Озарбайжон ТИВ баёнотида айтилишича, К. Затулин узоқ вақтдан бери Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши чиқиб, сепаратизмни очиқчасига қўллаб келган, шунингдек, Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудига қарши ҳарбий тажовузи натижасида содир бўлган уруш жиноятларида айбдор деб топилган шахслар юзасидан суд қарорларини бузиб кўрсатишга уринган. Бундай ҳаракатлар қатъиян қораланган.

 

Учрашув давомида Россия томонига минтақадаги тинчлик ва барқарорликни, шунингдек, Озарбайжон ва Россия муносабатларига зарар етказишга уринаётган шахслар фаолиятини тўхтатиш бўйича тегишли чоралар кўриш тавсия қилинди.

 

Шунингдек, Озарбайжон судининг тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг собиқ президентига ва унинг сафдошлари умрбод қамоқ жазоси ҳукм қилгани ҳам хабарда таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"