Ўзбекистонлик мутахассислар Мозори-Шариф аэропортини таъмирлашни якунламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ қошидаги халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори Дониёр Қурбонов “Валдай” халқаро мунозара клубидаги чиқишида маълум қилди.
Қурбонов Тошкентнинг Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкка айланиши учун кўп ишларни қилаётганини айтган.
“Афғонистон 30 фоизи импортини Термиздаги транспорт-логистик хабдан қабул қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Кобулга электр энергияси етказиб бермоқда”, – деган у.
Аввалроқ “Толибон” 100 минг кишини армияга жалб қилгани тўғрисида хабар қилинганди.


