Спорт

Ўзбекистон — Япония ўйинига мухлислар киритилмайди

Бунга Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тартибсизлик сабаб бўлган.

Ўзбекистон — Япония ўйинига мухлислар киритилмайди

 

Осиё футболи конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Ироқ учрашувида юз берган воқеалар юзасидан қарор чиқарди.

 

Унга кўра, Ўзбекистон — Ироқ U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувда бош ҳакам томонидан дарвозабони Aбдувоҳид Неъматов майдондан четлатилганидан сўнг, стадиондаги томошабинлар томонидан майдонга турли хил буюмлар улоқтирилган. Оқибатда, ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолган.

 

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси юзага келган вазиятларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Aбдувоҳид Неъматовга нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) ва 500 доллар жарима интизом чорасини қўллаш, Ўзбекистон терма жамоасининг ярим финал доирасида Японияга қарши учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ҳамда ЎФАга 50 минг доллар жарима интизом чорасини қўллаш юзасидан қарор чиқарди.

 

Шунингдек, Тартиб-интизом қарорига кўра, ярим финал доирасидаги баҳсда 500 нафаргача япониялик футбол ишқибозларини учрашувга киришига рухсат берилди.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"