Ўзбекистон

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида 12 600 шифокор етишмайди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва янги механизмларини жорий этиш натижасида, амбулатория-поликлиника муассасаларига ташрифлар сони 30 фоизга кўпайган, тез тиббий ёрдам чақирувлари 20 фоизга, касалхонага ётқизиш ҳолатлари эса 15 фоизга камайган.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида 12 600 шифокор етишмайди — ССВ

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларида 12 600 нафар шифокор етишмайди. Клиникалар ва шифохоналарда кадрлар тақчиллиги тизимдаги асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров 23 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида саноатни ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши бўйича ҳисобот тақдим этар экан, маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, сўнгги бир йил давомида профилактик тиббий ёрдамни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тез тиббий ёрдам хизматини модернизация қилиш орқали шифохоналарга тушаётган юк сезиларли даражада камайтирилди. Бироқ, шифокорлар етишмаслиги ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг бирламчи бўғин билан етарли даражада интеграцияланмагани долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

 

Жорий йил давомида хавф гуруҳига мансуб 12 миллиондан ортиқ фуқаро мунтазам профилактик кўриклардан ўтказилди. Жумладан, қарийб 7 миллион нафар фуқаро юрак-қон томир касалликлари, 800 мингдан ортиқ киши қандли диабет ва яна 800 мингдан зиёд фуқаро сил касаллиги бўйича текширувдан ўтди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва беморларни қабул қилишнинг янги механизмларини жорий этиш оилавий шифокорларга бўлган жамоатчилик ишончини оширди. Натижада, амбулатория-поликлиника муассасаларига ташрифлар сони 30 фоизга кўпайган, тез тиббий ёрдам чақирувлари 20 фоизга, касалхонага ётқизиш ҳолатлари эса 15 фоизга камайган.

 

Вазирлик 2030 йилга қадар амбулатория ёрдами улушини 70–80 фоизга етказишни, бунда профилактика ва бирламчи тиббий ёрдамни устувор йўналиш сифатида ривожлантиришни мақсад қилган.

 

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида тиббиёт муассасалари фаолиятини КПИ тизими асосида баҳолаш тажрибаси йўлга қўйилди. Бонуслар ва касбий ривожланиш кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 11 миллион сўмгача оширилди.

 

Вазирнинг аниқлик киритишича, техник сабаблар туфайли КПИ тизимини тўлиқ жорий этиш 2025 йил март ойига қолдирилган. Шундан сўнг оилавий шифокорлар маоши 21 миллион сўмгача, ҳамширалар маоши эса 5 миллион сўмдан 10–12 миллион сўмгача оширилиши мумкин.

 

Асилбек Худаяровнинг таъкидлашича, мутахассисларни чекка ва қишлоқ ҳудудларига жалб этишда энг самарали усул мажбурий чоралар эмас, балки моддий рағбатлантириш ҳисобланади.

 

Шунингдек, вазирлик бирламчи ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни интеграциялаш, жумладан, марказлаштирилган лаборатория хизматини жорий этишни устувор вазифа этиб белгилаган. Хитойдан келтирилган замонавий лаборатория ускуналари Самарқанд вилоятининг учта туманига етказилган бўлиб, қолган ҳудудларга етказиш ишлари 10 январгача якунланиши режалаштирилган.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.