Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Бу бўйича Қобулда икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.

 

Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

 

Унда давлатлар ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Афғонистонга Марказий Осиёнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қараши қайд этилди.

 

Учрашувларда Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефть-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларларни янада чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Шунингдек, ўзаро савдо айланмасини жорий йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун ишга солинмаган ресурсларни ўзаро манфаатли асосда амалиётга изчил татбиқ этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Бунда икки томонлама инвестицияларни ҳимоя қилиш ҳамда имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта туртки бериши маълум қилинди.

 

Бундан ташқари, ўзаро манфаатли мулоқотни мунтазам давом эттириш, муштарак саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Учрашув сўнггида қатор ҳужжатлар имзоланди.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.