Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШ виза тартибини соддалаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

Яқинда америкаликлар учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш мумкинлиги эълон қилинганди.

Ўзбекистон ва АҚШ виза тартибини соддалаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон ва АҚШ фуқаролар ҳамда бизнес учун виза режимини соддалаштириш масаласини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Яқинда қабул қилинган америкаликлар учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни ҳисобга олган ҳолда, бу ерда туризм ҳам ривожланади. Фуқароларимиз ва бизнес учун [виза тартибини] соддалаштириш масаласи кўриб чиқилади”, — деди вазир ўринбосари. 

 

Транспорт вазири ўринбосарига кўра, Uzbekistan Airways ва Boeing ўртасидаги 22 та 787-9 Dreamliner самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилиши узоқ йўналишларга, хусусан АҚШ шаҳарларига парвозлар географиясини кенгайтириш имконини беради.

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистонга АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилгани ҳақида Президент фармони қабул қилинган эди.

 

Ундан олдин май ойида эса Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларини тасдиқлаган эди. Ўшанда Ташқи ишлар вазирлигига АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим бўйича таклифлар киритилишни топширган эди. Ўз навбатида, Америка томонида ўзбекистонликлар учун виза режимини енгиллаштириш кутилган эди.

 

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжоновга кўра, октябрь ойидаги учрашувда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау ва АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор америкаликлар учун визаларни бекор қилиш масаласини кўтарган. Алламжоновнинг айтишича, Ўзбекистон АҚШлик сайёҳлар учун очиқ.

 

У Б1/Б2 (хусусий ишбилармонлик сафари) визаларининг муддатини 1 йилдан 10 йилгача узайтириш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги катта қадам бўлишини айтган эди.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

custom img

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

custom img

Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди

Тошкент вилояти ИИББ ходими 2 нафар ўғил ва 2 нафар қизнинг отаси бўлди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"