Ўзбекистон

Ўзбекистонлик фан олимпиада ғолиблари миллиардерга айланди

Ғолиблар ва уларнинг устозларини рағбатлантириш учун жами 12,4 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди.

Ўзбекистонлик фан олимпиада ғолиблари миллиардерга айланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон терма жамоаси халқаро фан олимпиадалари тарихида энг юқори натижани қайд этиб, жами 210 та медални қўлга киритди. Ушбу натижа юртимиз ёшлари илм-фан соҳасида изчил олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

 

Маълум қилинишича, 2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар 29 та нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза, жами 210 та медалга сазовор бўлди.

 

Хусусан, энг нуфузли халқаро олимпиадалар доирасида жами 13 та медаль қўлга киритилиб, янги рекорд қайд этилди. Жумладан:

 

Бирлашган Араб Амирликларида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида — 2 та олтин, 2 та кумуш;

 

Австралияда 105 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида — 4 та кумуш, 1 та бронза;

 

Боливияда 90 дан ортиқ давлат иштирокида ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза;

 

Париж шаҳрида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро физика олимпиадасида — 2 та бронза медаль қўлга киритилди.

 

Алоҳида эътироф этиш жоизки, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Далер Раҳимов бир нечта нуфузли халқаро олимпиадалардаги олтин медаллари учун жами қарийб 1 миллиард 40 миллион сўм миқдорида мукофот билан тақдирланди. Худди шунингдек, ушбу таълим муассасасининг яна бир ўқувчиси Миржаҳон Мухаммадов ҳам халқаро олимпиадалардаги ютуқлари учун қарийб 1 миллиард 40 миллион сўм мукофотга сазовор бўлди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ўқувчилари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида 50 та медаль, Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида эса 19 та медаль билан умумжамоа ҳисобида етакчи ўринни эгаллади.

 

Маълумот учун, халқаро фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар сони йиллар кесимида барқарор ўсиб бормоқда:

 

2019 йилда — 30 та, 2020 йилда — 25 та, 2021 йилда — 45 та, 2022 йилда — 41 та, 2023 йилда — 96 та, 2024 йилда — 128 та медаль.

 

Жорий йилда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг устозларини рағбатлантириш учун давлат буджетидан 12 миллиард 424 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан қарийб 17,5 баробар кўпдир.

custom img

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"