1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда электромобиллар савдоси 35 фоизга ошди

2025 йил давомида Ўзбекистонда маҳаллий ва импорт қилинган янги енгил автомобиллар савдоси 5,2 фоизга ошиб, қарийб 370 минг донага етган.

Ўзбекистонда электромобиллар савдоси 35 фоизга ошди

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил якунига келиб Ўзбекистонда янги электр транспорт воситалари савдоси 35 фоизга ошиб, 40 700 донага етди.

 

Савдоларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келган. Пойтахтда 29 мингта электромобил сотилган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг 71 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринларда Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилган.

 

Марказ тақдим этган таҳлилга кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда маҳаллий ва импорт қилинган янги енгил автомобиллар савдоси 5,2 фоизга ошиб, қарийб 370 минг донага етган. Шундан 315 мингдан ортиғи маҳаллий ишлаб чиқарилган, 53,3 мингга яқини эса хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларга тўғри келади.

 

Ҳудудлар кесимида энг юқори савдо фаоллиги Сирдарё вилоятида (45 фоиз), Тошкент вилоятида (36 фоиз), Наманган (26 фоиз) ва Қашқадарё вилоятларида (21 фоиз) кузатилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри ҳамда Навоий ва Хоразм вилоятларида янги автомобиллар савдоси ҳажми камайган.

 

Таҳлилда таъкидланишича, электр транспорт воситаларига бўлган талабнинг ортиши мамлакат автомобиль бозоридаги асосий тенденциялардан бири бўлиб қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика